Бугундан Қозоғистоннинг учта вилоятида фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилинади

02:14 13 Январь 2022 Дунё
1302 0

Иллюстратив фото

Қозоғистон ҳукумати тартибсизликлар сабабли 13 январдан бошлаб мамлакат бўйлаб илгари жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини учта вилоятда бекор қилишга қарор қилди.

Бу ҳақда чоршанба куни президент Қосим-Жомарт Тоқаев матбуот хизмати маълум қилди.

«2022 йил 13 январь соат 07:00 дан бошлаб Ғарбий Қозоғистон вилояти чегараларида фавқулодда ҳолат тартибини бекор қилишга қарор қиламан», — дейилади давлат раҳбари қарорида.

Худди шундай қарорлар Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятларига нисбатан ҳам қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер