Бугун Қирғизистон ва Қозоғистонда сайловлар бўлиб ўтмоқда
Қирғизистонда президент сайлови ва бошқарув шакли бўйича референдум ўтказиляпти. Номзодлар сони 15 нафардан ортиқ. Уларнинг орасида собиқ бош вазир ва президентлик вазифасини вақтинча бажариб турган Садир Жапаров ҳам бор.
Бир гуруҳ экспертлар мамлакатда сайловларнинг иккинчи тури ҳам ўтказилиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти.
Референдумда мамлакатда бошқарувнинг парламент шакли сақланиб қолинадими ёки президентлик шаклига қайтиладими, шу масалага ойдинлик киритилади.
Қозоғистонда эса парламент сайловлари. Унда 5 та, жумладан, «Нур Отан» ҳукмрон партиясидан ташқари, мухолифатдаги «Ак-Жол» ва Қозоғистон халқ партияси, шунингдек, «Адал» ва «Ауыл» партиялари иштирок этмоқда.
Ҳозиргача бош вазир Аскар Мамин ва соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой овоз бериб улгурди.
Бу мустақил Қозоғистон тарихидаги саккизинчи парламент сайловидир. Охирги 16 йилда биринчи марта ушбу сиёсий жараён муддатидан олдин эмас, ўз вақтида ўтказилмоқда.
Қуйи палатага 98 депутат 5 йил муддатга сайланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг