«Бу саккизинчи тўлқин» — Европада «COVID-19»нинг янги тўлқини ва ниқоб тақишга қайтиш эълон қилинди
Фото: Reuters
Бельгия «COVID-19»нинг янги тўлқинини тасдиқлади, Франция ниқоб тақишга қайтишни муҳокама қилмоқда.
Бельгияда янги «COVID-19» тўлқинининг бошланиши октябрь ойи ўрталарида тасдиқланган. Ўз навбатида, Францияда коронавирус инфекциялари кўпайганлиги сабабли улар ҳимоя ниқобларини тақишга қайтишни муҳокама қилмоқдалар.
Бельгияда коронавирусдан ўлимнинг ўртача кунлик сони тўрттага етди ва бу ўтган ҳафтага нисбатан 42 фоизга кўп. Маълум қилинишича, ушбу давлатда пандемия бошланганидан бери «COVID-19»дан 32 690 киши вафот этган.
Франциянинг Санитария хавфи мониторинги қўмитаси раиси, иммунолог Брижит Отраннинг айтишича, французлар ниқоб тақишга қайтишлари керак. Унинг сўзларига кўра, Бельгиядаги каби Францияда ҳам касалхонага ётқизилганлар сони кўпайган.
«Ҳа, бу саккизинчи тўлқин», дейди шифокор.
Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус янги коронавирус пандемияси фонида таҳдидлардан шикоят қилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг