Бу масала энди ёпиқ — Ишметов мансабдорларнинг хизмат машиналари бўйича муносабат билдирмаслигини айтди
Молия вазири Тимур Ишметов Тошкент беш ташаббус ҳаракати доирасидаги ёшлар билан учрашувда давлат мансабдорларининг қимматбаҳо хизмат машиналарида юриши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Мулоқот ҳақида «Халқ сўзи» мухбири Инобат АҲАТОВА хабар бермоқда.
«Мансабдорларнинг хизмат автомобилларида юриши бўйича масалага муносабат билдирмайман. Чунки ҳукумат бунга аллақачон муносабат билдириб бўлди ва тегишли қарор чиқарди. Қарор бўйича конкрет талаблар ва чекловлар белгиланган. Шунинг учун ҳам бу масала энди ёпиқ.
Айни вақтда Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда қарор ижроси юзасидан давлат ташкилотларидаги барча хизмат автомобиллари инвентаризациядан ўтказилмоқда. Натижалари бўйича яна ахборот берамиз. Ҳозирча эса бу масалани ёпсак ҳам бўлади», деди Ишметов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг