Британияда нашр этилувчи жаҳоннинг биринчи рақамли кундалик газетасида Ўзбекистон тарғиб қилинади

18:15 01 Январь 2024 Дунё
878 0

Маданият ва туризм вазирлиги томонидан маркетингни ривожлантириш, янги хизмат турларини жорий қилиш ва мамлакат имижини хорижда кенг тарғибот этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм бренди элчиси Софи Ибботсон билан ҳамкорликда 14–25 июль кунлари Британиянинг “The Times” газетасининг саёҳат бўлими контент муҳаррири ва ёзувчиси Люси Перриннинг Ўзбекистонга саёҳати уюштирилмоқда.

Хорижлик журналист айни кунларда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти ҳақида медиаконтентлар тайёрлаш мақсадида Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарларимиз ва гастротуризм, тоғ туризми каби қатор йўналишлар ривожланаётган ҳудудлар билан танишяпти.

Люси Перрин хоним томонидан тайёрланаётган материаллар “The Times” газетасида мақола ва суратлар шаклида босиб борилади. Шунингдек, медиаконтентлар “The Times” газетасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳам эълон қилинади.

Маълумот учун, Британиянинг кундалик миллий газетаси “The Times” 1785 йилда “The Daily Universal Register” номи билан чоп этила бошланган, ҳозирда у нафақат британияликлар учун, балки дунёдаги энг машҳур газеталардан бири сифатида тан олинади.

“British Business Survey” маълумотларига кўра “The Times” газетаси бизнес йўналиши ўқувчилари учун биринчи рақамли кундалик газета бўлиб, “Financial Times” ёки “Daily Telegraph” газеталарига қараганда 50 фоиз кўпроқ обуначиларни қамраб олади. “The Times” 2011 йилги “Press Awards”да Бизнес ва молия газеталари бўйича йилнинг энг яхши жамоаси мукофотини қўлга киритган.

“The Times” журналининг ўртача кунлик ўқувчилари сони 1,04 миллион кишини ташкил этади. 2020-йилнинг март ойи ҳолатига кўра “The Times” журнали ўртача кунлик тиражи 365 880 тани ташкил этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер