Британияда коронавирусдан вафот этганлар сони 20 мингдан ошди

21:02 25 Апрель 2020 Дунё
1300 0

Буюк Британияда коронавирус сабаб вафот этганларнинг сони 20 мингдан ошди, вирус юқтирганлар сони 150 мингга яқинлашди. Бу ҳақда Қироллик Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилди.

«Коронавирус тестидан ўтган 517 836 кишидан 148 377 нафарида тест ижобий натижа берди. 24 апрель ҳолатига кўра касалхонада 20 319 киши коронавирусдан вафот этди», дейилади агентлик баёнотида.

Шундай қилиб, Буюк Британия АҚШ (51 949), Италия (25 969), Испания (22 902) ва Франция (22 245)га қўшилиб, 20 минг ўлимнинг энг юқори поғонасини босиб ўтган бешта мамлакатлар қаторига кирди. Икки ҳафтадан кам вақт ичида коронавирус билан касалланиш қиролликда икки баравар кўпайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер