Бразилияда CОVID-19га қарши эмланишни рад этганлар жазоланади

14:48 18 Декабрь 2020 Дунё
927 0

Бразилия Олий суди томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, эндиликда коронавирусга қарши эмлашни рад этганлар жазоланиши мумкин. Бу ҳақда Folhа нашри хабар берди.

Эмлашдан бош тортганлар маълум жойларга ташриф буюриши ёки баъзи тадбирларда қатнашиши тақиқланди.

Шу билан бирга, суд ҳеч ким мажбуран эмланмаслигини таъкидлади. Таъкидланишича, шахснинг розилигисиз эмлаш мамлакат конституциясини бузиш ҳисобланади. Аммо Бразилия расмийларига эмлашдан бош тортган фуқароларга чекловлар қўйиш имконияти берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер