Бразилияда бир суткада 67 860 кишида коронавирус аниқланди

13:28 23 Июль 2020 Дунё
954 0

Бразилияда кунлик янги коронавируснинг янги инфекцияси билан касалланишлар сони 67 860 тага кўпайиб, 2 227 514 нафарга етди, дейилади мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳисоботида.

Мамлакатда эпидемия бошлангандан бери бу кунлик касалликка чалинганлар сонининг энг юқори ўсишдир. Аввалги рекорд, кунига 54,771 янги ҳолат бўлиб, 19 июнь куни ўрнатилганди. Сан-Паулу штатида рекорд даражадаги 16,777 та янги инфекция ҳолати қайд этилди, штат Бразилияда эпидемиянинг марказига айланди, у ерда охирги бир ҳафтада ҳар куни коронавирус учун ўртача 6,6 минг ижобий тест натижалари қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосасига кўра, инфекцияни юқтириш натижасида вафот этганлар сони 1228 нафарга ўсиб, 82 771 тага этди, 1 532 138 бемор соғайди,.

Мамлакатнинг ҳар 100 минг аҳолисига 1060 Covid-19 га чалинган ва 39 ўлим ҳолати тўғри келади.

Бразилия эпидемиологик тақвимининг олдинги ҳафтаси (12-18 июнь) натижаларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги биринчи марта эпидемия бошланганидан бери янги инфекциялар сонининг камайишини қайд этди. Шу билан бирга, сўнгги саккиз ҳафта давомида ўлим кўрсаткичи кунига 1000 ва ундан юқори рақамларни ташкил этмоқда.

Коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати 26 февраль куни қайд этилган Бразилия ҳозирда коронавирус юқтириш ва ундан ҳалок бўлиш бўйича АҚШдан кейинги иккинчи мамлакат бўляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер