Бразилия "Kinder" бренди остидаги маҳсулотлар экспортини тақиқлади

02:58 16 Апрель 2022 Дунё
1247 0

Фото: Reuters

Бразилия Бельгиядан "Kinder" бренди остида ишлаб чиқарилган 13 та маҳсулотни олиб кириш, сотиш ва тарқатишни тақиқлади.

Бразилия Миллий санитария назорати агентлиги (Anvisa) "Kinder" маҳсулотларини олиб кириш, сотиш ва тарқатишни тақиқлаганини эълон қилди. 

Бундай қарор Европада ушбу маҳсулотни истеъмол қилиш оқибатида сальмонелла тарқалиши ҳолатлари қайд этилганидан кейин қабул қилинган.

«Бразилия ушбу маҳсулотлар етказиб берилган давлатлар қаторига кирмаганига қарамай агентлик эҳтиёт чораси сифатида аҳолини хабардор қилиш ва ушбу маҳсулотларни жисмоний шахслар томонидан истеъмол қилиниши ёки чет элдан олиб кирилишининг олдини олиш учун профилактика чораларини кўришга қарор қилди», дейилади Anvisa баёнотда.

Бразилия чекловлари Бельгиянинг Арлон шаҳридаги заводда ишлаб чиқариладиган 13 та маҳсулотга таъсир кўрсатди. 8 апрель куни Бельгиянинг озиқ-овқат занжири хавфсизлиги федерал агентлиги Италиянинг "Ferrero" ишлаб чиқарувчисининг ушбу объектини вақтинча ёпган эди.

Бразилия ушбу маҳсулотларни тақиқлаган ягона давлат эмас. Дунёнинг бошқа бир қатор мамлакатларида ҳам ушбу маҳсулотларни сотиш чекланган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер