Боёвутда ота ўғилларини судга берди

20:03 27 Май 2021 Жамият
1151 0

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати, ота ўз фарзандларини судга берганлиги, ушбу жараён ва суднинг якуний хулосаси ҳақидаги маълумотни тақдим этди.

«Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 2019 йил 25 июндаги қарздорлар – ака-ука Бўтирқул ва Ўтирқул Бийқулов (мақоладаги персонажларнинг исми-шарифи ўзгартирилди)ларнинг ҳар биридан ундирувчи Ётирқул Бийқуловнинг фойдасига ҳар ойда, ҳар биридан қатъий суммада – 120 минг сўмдан (нафақа) алимент пули ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2019 йилнинг 4 июлида Мажбурий ижро бюросининг Боёвут туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасига кўра, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорлар таништирилган... Давлат ижрочиси томонидан 2020 йил 5 январда қарздорларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган», дейилади хабарда.

Ижро ҳаракатлари давомида, жорий йилнинг 7 май куни фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро суди ва МИБнинг Боёвут туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ота-болалар яъни, ундирувчи Ётирқул Бийқулов қарздорлар, яъни фарзандлари – ака-ука Бўтирқул ва Ўтирқул Бийқуловларни яраштириб, суднинг 2021 йил 7 майдаги ажрими билан ижро иши тугатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер