Бош вазир ўринбосари: Айрим туман касалхоналарида реанимация бўлимининг ўзи йўқ

12:55 20 Июль 2020 Жамият
1234 0

"Айрим туман касалхоналарида реанимация бўлимининг ўзи йўқ. Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморларни даволайдиган 16 та клиникаларимиз бор, — деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Беҳзод Мусаев бугун Халқаро пресс-клубда Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиш учун ташкил этилган навбатдаги сессияда.

Бош вазир ўринбосари тўйлар ва дори дармон масаласига ҳам тўхталиб ўтди: «Ўттиз кишилик тўй ўтказиш ҳақида айтдик. Бироқ бирорта жойда ўттиз киши иштирокида тўй бўлмади. Ўттиз кишилик тўй деб, биз кимни алдадик?!»

...Дори билан боғлик муаммо бор. Чунки дорига эҳтиёж нафақат бизда, балки бутун дунёда кузатилмоқда. Биз дори олиб келадиган айрим хорижий фармацевтика корхоналари икки ёки уч баробар қиммат нарх қўйишмоқда. Шу боис, имкон қадар ўзимиздаги фармацевтика корхоналарида керакли дориларни ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмоқдамиз".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер