Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди
Фото: Бош прокуратура
Президентнинг тегишли фармони билан адлия катта маслаҳатчиси Қосимов Дилмурод Султонмуродович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимида ишлаган.
Шунингдек, у прокуратура органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг