Бош прокуратура баъзи шифокорларга адолатсиз муносабатни кескин қоралашини билдирди
Бош прокуратура Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мурожаатига жавоб қайтарди.
Кеча Самарқанд вилоятида 34 кишига коронавирус юқишига сабаб бўлган шифокорга нисбатан очилган жиноят иши бекор қилингани, жиноят иши асоссиз қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Жавоб хатида Бош прокуратура бугунги мураккаб шароитда баъзи шифокорларга адолатсиз муносабатни кескин қоралашини билдирган.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг