Болаларга мўлжалланган контент яратувчи юридик шахсларга имтиёзлар берилади

09:48 18 Май 2025 Жамият
352 0

Иллюстратив фото

Президентнинг тегишли қарори билан республикада болалар учун мўлжалланган миллий контентлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни оммалаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Унда болаларда соғлом турмуш тарзи кўникмаси, табиатни асраб-авайлаш, миллий қадриятларга ҳурмат ва она Ватанга садоқат ҳиссини тарбиялашга хизмат қилувчи контентлар яратиш, болалар учун хавфсиз ахборот муҳитини шакллантириш ҳамда ота-оналар ва болаларни интернет тармоғидаги ахборотларни тўғри баҳолашга, хавфли контентларни аниқлашга йўналтирувчи механизмларни ишлаб чиқиш мақсад қилинган.

Шунингдек, болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этган юридик шахслар 2025 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар фойда солиғидан озод бўлиш, ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида тўлаш ва болалар учун контентлар яратиш билан боғлиқ бўлган харажатларини фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаш ҳуқуқи каби имтиёзларга эга бўлади.

Бундан ташқари, шу турдаги контентлар яратиш йўналишида юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ҳар йили «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан жаҳондаги етакчи олий таълим ташкилотларида бакалавриат дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш учун 5 та квота ажратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер