Болалар уйлари ва улардаги етимлар сони камайгани, халқимизнинг юксак маънавияти, иймон-инсофи ва болажонлигини кўрсатиб турибди — Шавкат Мирзиёев

18:22 08 Апрель 2022 Сиёсат
1880 0

Фото: president.uz

Мамлакатимизда ҳар бир бола тақдирига қаратилаётган эътибор туфайли охирги ярим йилда «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчаси ва “SOS” болалар маҳаллалари уюшмаси қарамоғидаги 1 минг 619 нафар кўнгли ўксик фарзандларимиз ўз оиласи ва яқин қариндошлари тарбиясига ўтказилган.

Натижада 10 та меҳрибонлик уйи, 3 та болалар шаҳарчаси ва 2 та болалар уйи эҳтиёж қолмагани учун ёпилган.

Қолган 6 та «Меҳрибонлик» ва 11 та кичик болалар уйларида 1 минг 475 та ўрин мавжуд бўлиб, бугунги кунда уларда 897 та етим болалар бор.

«Албатта, болалар уйлари ва улардаги етимлар сони камайгани, халқимизнинг юксак маънавияти, иймон-инсофи ва болажонлигини кўрсатиб турибди.

Лекин, мамлакатимизда умуман етимлар бўлмаса, янада яхши бўлар эди. Шунинг учун, имкон қадар уларни муносиб оилаларга фарзандликка беришни тезлаштириш чораларини кўриш лозим», деди Президент.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер