Бола учун алимент ундириш

19:14 07 Февраль 2025 Жамият
433 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Ўтган йилда Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан 11,5 триллион сўмлик 1 миллион 217 мингта ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 8,5 триллион сўмлик 785 минг 575 та ҳужжат ижроси таъминланган. Бу ҳақда вилоят Матбуот уйида Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасининг 2024 йилги фаолияти сарҳисобига бағишланган матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи Суръат Жабборов маълум қилди.

Шундан 524 минг 65 таси бўйича 2,9 триллион сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилган. Хусусан, давлат фойдасига 415 минг 40 та иш бўйича 1,2 триллион сўмга яқин маблағ ундирилиши таъминланган.

— Вилоятимиз ҳамон алимент ундириш билан боғлиқ ишлар бўйича республикада биринчи ўринда турибди, — дейди Суръат Жабборов. — Ҳар ойда ижрога мингтагача ҳужжат келади. Айни вақтда ижрога қаратилган ҳужжатлар сони 40 мингтадан ошган. Ўтган йили 145,2 миллиард сўмдан ортиқ алимент қарздорликлари ундириб берилган бўлса, 123 нафар ундирувчига 1 миллиард 173 миллион сўмга яқин маблағ алимент тўловлари жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилган эди. Афсуски, бу рақамлар муттасил ошиб бормоқда.

Тизимда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонунда белгиланган муддатларда ва холисона кўриб чиқилишига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер