Боғчага қабул қилишда кимлар имтиёзга эга
Фото: Иллюстратив фото
Болаларнинг қуйидаги контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга:
— I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
— кўп болали оилаларнинг болалари;
— етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
— «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;
— контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
— талабалар ва педагогларнинг болалари;
— акалари ёки опалари ушбу боғчанинг тарбияланувчилари бўлган болалар;
— кўп тармоқли ихтисослаштирилган боғчалардан умумий турдаги боғчаларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг