Бобур Ходжаев Президент Администрациясидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтди
Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Бобур Ботирович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Бобур Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида шўба мудири лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Жамшид Қўчқаров Шерзод Кудбиев ўрнига вазир лавозимига тайинланганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг