“Бободўғи”лик боболар нега муштлашишди?
Архив фото
1962 йил Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган, ҳозирги кунда тумандаги “Бободўғи” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро К.Ж. тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилди.
Туман ИИБ ҲПБ олиб борган суриштирув натижаларига биноан, К.Ж. қўшниси – 1962 йил Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган, айни пайтда тумандаги “Бободўғи” МФЙда яшовчи фуқаро Л.Б. билан кўчаси бўйлаб оқувчи ариқ сувидан томорқасини суғориш масаласида ўзаро жанжаллашиб қолишади. Юзага келган низо бир-бирига тан жароҳати етказиш билан якунланади.
Қизилтепа туман ИИБ ҲПБ хулосасига кўра, Л.Б. айбдор деб топилиб, энди тегишли тартибда қонун олдида жавоб беришига тўғри келади. Бироқ виждон ва маҳалла-кўй олдидаги жавобгарлиги ҳаммасидан оғирроқ бўлса керак. Боиси шундай таҳликали улуғ ёшдаги отахонларнинг бир маҳаллада қўни-қўшнилар билан ҳамжиҳатликда меҳр-оқибат улашиб, дуода ўтириш, ёшларга ибрат бўлиш ўрнига, арзимас майда келишмовчиликлар сабаб бир-бирини ҳақорат қилиши, ҳатто калтаклашгача боришидан кулишингни ҳам куйишингни ҳам билмайсан киши.
Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг