БМТ Хавфсизлик Кенгаши «дунё тақдирини» ҳал қила олмагани учун уни ислоҳ қилишга муҳтож— Эрдоған
Фото: Reuters
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Хавфсизлик Кенгаши «инсоният тақдирини белгилаш»га қодир эмаслиги сабабли уни ислоҳ қилиш зарурлигини айтди. У худди шундай фикрни Анқарада элчилар билан учрашувда билдирган.
«БМТ Хавфсизлик Кенгаши шошилинч ва кенг қамровли ислоҳотга муҳтож, чунки у инсоният тақдирини ҳал қила олмайди», деган Эрдоған мулоқот чоғида.
Жорий йилнинг март ойида Мозамбик БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик қилган эди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши БМТнинг доимий органи бўлиб, унга халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун асосий масъулият юкланган. Кенгаш БМТнинг олтита «асосий органлари»дан бири ҳисобланади.
Франция, АҚШ, Россия, Хитой ва Буюк Британия унинг доимий аъзоларидир. Бундан ташқари, Хавфсизлик Кенгашининг ўн нафар сайланган аъзоси бор. Улар БМТ Бош Ассамблеяси томонидан икки йил муддатга сайланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг