БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни босиб олинган Голан тепаликларини озод қилишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
Фото: Reuters
Ҳужжатни 91 давлат, жумладан, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари қўллаб-қувватлади. Саккиз давлат, жумладан АҚШ, Буюк Британия ва Канада бунга қарши чиқди. Яна 62 давлат бетараф қолди.
Голан тепаликлари — тахминан 1800 квадрат км. майдонни эгаллайди, 1967 йилги урушгача Суриянинг бир қисми эди. Уруш пайтида Исроил баландликлар устидан назоратни қўлга киритди ва кейинчалик Голанни яҳудий давлатига қонуний равишда қўшадиган қонунларни қабул қилди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши бу ҳаракатни қоралади.
Сурия ҳамон Голан тепаликларини ўз ҳудуди ҳисоблаб, уларнинг қайтарилишини Исроил билан тинчлик шартномасини имзолашнинг энг муҳим шарти, деб билади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг