Блогер Дима Қаюм билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат
2019 йилнинг 16 октябрь куни “Telegram” мессенджерининг бир нечта каналларида “Блогер Дима Қаюмга нисбатан кеча Риштонда уюштирилган самосуд ҳолати” сарлавҳали хабар тарқалган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси берган маълумотга кўра, жорий йил 15 сентябрь куни Дима Қаюм таҳаллусида блогерлик қилаётган шахснинг Риштон туман ИИБга қилган мурожаати рўйхатга олинган. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
Ҳозирда Риштон туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан ҳолатда иштирок этган аёллар билан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг