Блинкен Украинага бериладиган навбатдаги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида эълон қилди

19:06 20 Июнь 2023 Дунё
853 0

Фото: Reuters

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, Вашингтон Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини 21 июнь куни эълон қилади. Бу ҳақда у Лондондаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Блинкен Қўшма Штатлар Украинани қанча керак бўлса, қўллаб-қувватлаш ниятида эканини билдирди.

"Биз ушбу мажбуриятни бажаришда давом этамиз", деди АҚШ Давлат котиби.

Пентагоннинг маълум қилишича, Украина учун янги ёрдам пакетига 15 та "Bradley" пиёдалар жанговар машинаси ва ўнта "Stryker" зирҳли транспортёрлари киради.

НАТОнинг Брюсселдаги йиғилишидан сўнг Финляндия мудофаа вазири Антти Кайкконен мамлакат ўз хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда Украинага ҳарбий ёрдамнинг 17-пакетини тайёрлаётганини маълум қилган эди.

Бундан олдин Канада мудофаа вазири Анита Ананд мамлакат Украинага 43 та "AIM-9" русумли авиаракеталарни топширишини айтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер