Б.Кандов умумхалқ референдуми кузатувчиси сифатида таклиф этилгани учун миннатдорлик билдирди
Жорий йилнинг 28-апрель куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев “Агротеc Ҳанделс Гмбҳ” инвестиция компанияси президенти, Ўзбекистоннинг Австриядаги фахрий консули Борис Кандов билан учрашди.
Суҳбат аввалида меҳмон Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш борасидаги ишларни, айниқса, янги таҳрирдаги Конституцияга киритилган нормалар тўлиқ халқаро стандартларга мос эканлигини, инсон ҳуқуқлари устувор бўлишини таъминлашга қаратилганини юксак баҳолади.
Ўз навбатида, Б.Кандов Ўзбекистондаги умумхалқ референдумини кузатишда иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги ташқи иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларнинг кенгайиши ва ривожланиб бораётганини эътироф этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг