Биржада доллар курси ошди
архив фото
Республика валюта биржасидаги 2 апрель кунги савдоларда 1 АҚШ доллари 18 сўмга қимматлашиб, 9611 сўмга етди.
1 евро 77 сўмга арзонлаб, 10518 сўмни ташкил этмоқда.
Март ойининг биринчи ўн кунлигида доллар курси биржада 9500 сўмлик нуқтадан пастга тушиб, 9491 сўмгача арзонлашиб кетган эди.
Айни пайтда Ўзбекистон банкларида харид курси 9570-9590 сўм оралиқда (банкоматларда 9300-9600). Аксарият банкларда 1 доллар 9650 сўмдан сотилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг