Бир нарсани аниқ тушуниш керак. IT соҳаси ривожланмаса, бошқа бирор бир тармоқ олдинга юрмайди — Шавкат Мирзиёев
Фото: president.uz
Президент ҳузурида Ахборот технологиялари вазирлигининг фаолияти ва 2022 йилдаги режалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
«Тараққиёт стратегиясида рақамли иқтисодиётни «драйвер» соҳага айлантириб, IT хизматларини 2,5 баробар ошириш ва экспортни 500 миллион долларга етказиш бўйича катта-катта мақсадларни қўйдик.
Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Ушбу соҳа ривожланмаса, бошқа бирор бир тармоқ олдинга юрмайди», деди давлатимиз раҳбари.
Лекин, соҳада ечимини кутаётган муаммолар ва ишга солинмаган имкониятлар ҳали кўплиги қайд этилди. Жумладан:
— ҳудудларнинг оптик толали интернет билан қамраб олиш даражаси паст — 72 фоиз;
— 118 та олис қишлоқларга алоқа тизими ва интернет умуман етиб бормаган. Шунингдек, магистраль автомобиль йўлларнинг атиги 38 фоизи мобил интернет билан қамраб олинган. Умуман, ҳудудларда интернет сифати ва тезлиги пастлигича қолмоқда;
— «Ўзбектелеком»нинг даромадлари ва самарадорлиги бошқа мамлакатлар коммуникация компанияларидан анча паст.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг