Бир маҳалладан уч чемпион чиқди

14:51 01 Август 2023 Жамият
387 0

Қўшни Қирғизистоннинг Иссиқкўл ҳудудида спортнинг Ушу тури бўйича “ISSYK-KUL OPEN” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда республикамиз шарафини ҳимоя қилган ёшлар орасидан 3 нафари ўз вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритди. Аҳамиятли томони шундаки, уларнинг барчаси Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги Бобур номли маҳаллада вояга етган ёш спортчилардир.

— Мусобақа ниҳоятда шиддатли кечди,—дейди 52 кг. вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаган Аҳрорбек Одилов. –Чунки, рақибларимиз ҳам яхши тайёргарликдан ўтган эдилар. Шундай бўлсада, астойдил ҳаракат қилдик. 48 кг. вазн тоифасида Абдулҳамид Одилов, 60 кг. вазн тоифасида эса Авазбек Муҳаммаджоновлар ҳам биринчи ўринни эгалладилар. Бу ютуғимиз мамлакатимизда биз ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар самарасидир.

Мусобақа якунига кўра, Одилжон Аҳроров АҚШда, Абдулҳамид Аҳроров билан Авазбек Муҳаммаджоновлар МДҲ мамлакатларида бўлиб ўтадиган халқаро беллашувга йўлланмани қўлга киритдилар.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер