Бир ҳафтада 9 та чартер қатнови амалга оширилади

17:23 01 Июнь 2020 Жамият
905 0

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш мақсадида, тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ жорий ҳафтада Uzbekistan airways авиакомпанияси томонидан Туркия, Россия Федерацияси, БАА ва Миср Араб Республикаси шаҳарларига жами 9 та қатнов амалга ошрилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

1 – 7 июнь кунларига белгиланган чартер рейслар жадвали:

1 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент

2 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент

3 июнь. Тошкент – Шаржа – Тошкент

3 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент

4 июнь. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент

5 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент

6 июнь. Қоҳира – Тошкент – Қоҳира

6 июнь. Тошкент – Новосибирск – Тошкент

7 июнь. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент

Эслатиб ўтамиз, тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ 25-31 май кунлари амалга оширилган 8 та қатнов орқали Россия Федерацияси ва Туркиядан жами 2118 нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер