Бир гуруҳ ўқувчиларга “Ватан таянчи” кўкрак нишонлари топширилди

15:13 01 Ноябрь 2023 Жамият
332 0

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида юртимизда сўнгги йилларда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай саъй-ҳаракатлардан бири “Ватан таянчи” ҳарбий-ватанпарварлик отряди ташкил этилганидир.

Куни кеча Фарғона туманидаги 100 га яқин ҳаракат аъзоларига аъзолик кўкрак нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий оркестр жамоаси, таълим муассасаларининг фидойи фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ҳар бир ёш ушбу кўкрак нишонни қабул қилиб олар экан юртимиз корига ярайдиган фарзандлар бўлишга ваъда беришди.

Халқ ва армия якдиллигини ифода этувчи бу каби тадбирлар барча ҳарбий округларда давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер