Биологик фаол қўшимчаларнинг яширин айланмасига чек қўйилди

12:42 28 Январь 2023 Жамият
897 0

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 40 млн. 260 минг сўмлик 117 дона “GALVANIZE” номли биологик фаол қўшимчалари ҳамда спорт озуқалари аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, миллий қонунчилигимизга мувофиқ, дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилиш фақат дорихоналар томонидан амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер