«Бинода нодир экспонатлар сақланмаган». Ислом цивилизацияси марказидаги ёнғин ўчирилди
Бугун, 19 август куни соат 11:00 ларда пойтахтнинг Олмазор тумани Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази биносида йирик ёнғин юз берди. Маркази ахборот хизмати ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, ёнғин бинонинг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш ишлари олиб борилишида технологик жараённи бузилиши оқибатида келиб чиққан.
ФВБга хабар соат 11:11 да келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари соат 11:32 да алангани қуршаб олиб, 11:34 да тўлиқ ўчирган.
Ҳодиса оқибатида 19 квадрат метр бинони том қисмидаги майдонда изоляция маҳсулоти ёниб, зарарланган.
Билдирилишича, ёнғин туфайли фуқаролар жабр кўрмаган ва бинонинг ички қисми шикастланмаган. Бинода нодир экспонатлар сақланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро шаҳридаги тарихий иморатлар яқинида жойлашган ошхонада ёнғин юз бергани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг