Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги расмий веб-сайти dtm.uz дан uzbmb.uz доменига ўтказилмоқда
Фото: Иллюстратив фото
Давлат тест маркази негизида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ташкил этилган эди.
Бугунга қадар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти сифатида dtm.uz доменидан фойдаланилаётган эди. Ҳозирда агентликнинг расмий веб-сайти uzbmb.uz доменига ўтказилмоқда. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди.
Шу сабабли 28 февраль куни dtm.uz сайтига киришда узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг