«Беш ташаббус олимпиадаси»: маҳаллаларда янги спорт майдончалари
Фото: Халқ сўзи
«Беш ташаббус олимпиадаси»нинг биринчи мавсум якунига кўра, Фарғона вилояти спортчилари томонидан республика финал босқичида 24 та жамоа ғолиб бўлди. Уларнинг 5 таси фахрли 1-, 10 таси 2- ҳамда 9 таси 3-ўринни қўлга киритди.
Бугунги кунга қадар Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан 24 та – 1-ўрин учун 5 та универсал, 2-ўрин учун 10 та стритбол ва 3-ўрин учун 9 та воркаут майдончалари қурилиши учун ғолиб бўлган маҳалла ёшларига сертификатлар тақдим этилган.

Айни пайтда ушбу сертификатлар асосида барча шаҳар ва туманларда спорт майдончалари қурилиши учун ер майдонлари ажратиб берилди. Ҳозирда тегишли маҳаллаларга керакли жиҳозлар етказилиб, қурилиш ишлари қизғин амалга оширилмоқда.
Фарғона вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимовнинг айтишича, маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишга қаратилган «Беш ташаббус олимпиадаси» спорт мусобақаларининг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари, ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун стритбол, воркаут ва универсал спорт майдончаларини қуриб бериш кўзда тутилган.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг