Бекободда сув тошқини содир бўлди

11:04 30 Апрель 2020 Жамият
2029 0

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Бекобод туманида 2020 йил 29-30 апрель куни содир бўлган сув тошқини ҳодисаси юзасидан ахборот берди.

Унга кўра, 2020 йилнинг 29 апрель куни соат тахминан 22:00 да Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида туманнинг “Навбаҳор” ҳудуди, 1-бўлим, “Деҳқонобод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сардобсой” (бошланиш қисми қўшни Тожикистон Республикаси ҳудудида) сойининг сув оқими кескин кўтарилиб, ўзанидан тошган.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Мазкур ҳолат вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан назоратга олинди ва вилоят ҳокими зудлик билан воқеа жойига етиб борди. Айни пайтда ҳокимлиги ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ зарар кўрган аҳоли хонадонларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўрмоқда.

Ҳудудга Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли корхона ва ташкилотларнинг куч воситалари жалб қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер