Beeline Uzbekistan раҳбари истеъфога чиқади
Архив фото
VEON компанияси 2019 йилнинг биринчи мартидан бошлаб Beeline Uzbekistan компаниясининг директори алмаштирилишини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий баёнотида билдирилган.
Унга кўра, 1 мартдан бошлаб компаниянинг Ўзбекистондаги филиалини Сергей Афонин бошқариб боради.
Маълумот учун, Сергей Афонин 2016 йилдан бошлаб VEON Group компаниясида Beeline Russiaʼнинг Жанубий минтақавий филиали директори лавозимида иш бошлаган. Олдинроқ у Россиядаги FMCG-компания директори лавозимида ишлаган.
Сергей Афонин бу лавозимга Beeline Uzbekistan компаниясини уч йил давомида бошқариб борган Дмитрий Шуков ўрнига тайинланади. У 2015 йилда бу лавозимни эгаллаганди.
“Сергей турли соҳаларда, жумладан телекоммуникация соҳасида ҳам улкан тажрибага эга. Биз унинг бошқарув қобилияти ва етакчилик хусусиятини, VEONдаги уч йиллик фаолияти давомида ўзини кўрсата олганини юксак қадрлаймиз. Сергейнинг янги лавозимга ўтиши бизнинг Ўзбекистондаги позициямиз мустаҳкамланишига, шу билан бирга, рақамли хизматлар соҳасининг ўсиши, корпоратив этикани мустаҳкамлаш ва бизнесдаги шаффофликни таъминлашга хизмат қилади, деб ишонаман”, дея гапириб ўтган CEO Veon Group раҳбари Урсула Бёрнс.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг