“Beauty Expo Uzbekistan – 2023” ва “Kinder Expo Uzbekistan – 2023” кўргазмаси
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Пойтахтдаги “Ўзекспомарказ”да анъанавий тарзда кўплаб меҳмонлар ва ишбилармонларни жалб қилувчи ҳар йили бир вақтнинг ўзида иккита тадбир ўтказилади. Булар “Beauty Expo Uzbekistan – 2023” гўзаллик саноати халқаро кўргазмаси ва болалар учун мўлжалланган маҳсулотларга бағишланган “Kinder Expo Uzbekistan – 2023” кўргазмасидир.

Жорий йилда 11 давлатдан: Корея Республикаси, Полша, Россия, Исроил, Туркия, Италия, Беларусия ва бошқа мамлакатларнинг ўнлаб брендлари билан иштирок этмоқда. Тадбирларнинг очилишида таъкидланганидек, гўзаллик ва саломатлик саноати, болалар учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон йирик истеъмол бозори ва ишончли бизнес шериги сифатида хорижий мамлакатлардан сармоядорлар, дистрибюторлар ва бундай маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни тобора кўпроқ жалб этмоқда. Кўргазма иштирокчилари фикрича, болалар товарлари, косметика, парфюмерия, ювиш воситалари, шахсий парваришлаш хизматлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган маҳаллий корхоналар ҳам ўз тажрибасини оширмоқда.













Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг