Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги Делегацияси раҳбари Шарлотт Адриан билан музокара ўтказди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
2023 йил 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги Делегацияси раҳбари Шарлотт Адриан билан музокаралар ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиш жараёни кўриб чиқилди.
Турли даражаларда, жумладан, «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» ва «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» шаклларида ўтказиладиган бўлажак тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Томонлар туризм, таълим ва экология соҳаларида, хусусан, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр экани тасдиқланди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг