“Бавария” “Фрайбург”ни аяб ўтирмади
Кеча, 22 ноябрь куни Германия Бундеслигасининг 11-тури ўйинлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда “Бавария“ клуби ўз майдонида “Фрайбург“ни қабул қилди. Ушбу баҳс “мюнхенликлар“нинг 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Қизиғи, ўйиндаги дастлабки 2 та голни меҳмонлар киритди. Гollar Сузуки ва Манзамби ҳисобига ёзилди.
Буёғига учрашув том маънода француз ҳужумчиси Майкл Олисега аталди деса бўлади. Ушбу футболчи ўйин давомида 2 та гол киритишдан ташқари, Упамекано, Жексон ва Карлнинг гollarига ассистентлик қилди.
Яна бир гол эса Павловичнинг узатмасидан кейин Ҳарри Кейн ҳисобига ёзилди. Якуний ҳисоб — 6:2.
Ўйиндан сўнг, “Sofascore” портали Майкл Олисeни ўйин қаҳрамони деб эътироф этди. Футболчининг ҳаракатлари портал томонидан максимал — 10 балл билан баҳоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг