“Бавария“ Бундеслигада навбатдаги ғалабани қўлга киритди
Кеча, 21 декабрь куни Германия Бундеслигасининг 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда “Бавария“ жамоаси сафарда “Ҳеиденҳеим“ клуби меҳмони бўлди. Учрашув 4:0 ҳисобида “мюнхенликлар“нинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ҳисоб 15-дақиқага келиб очилди. Жосип Станисич ўз ҳисобига ўйиндаги дастлабки голни ёзиб қўйди. 32-дақиқада Майкл Олисе ҳисобдаги фарқни 2 тага етказди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида якунланди.
86-дақиқада Луиз Диас “Бавария“ни ўйиндаги учинчи голига муаллифлик қилди. Баҳсга якуний нуқтани эса 90+2 дақиқада Ҳарри Кейн қўйди. Шу тариқа ўйин 4:0 ҳисобида “Бавария“нинг ғалабаси билан якунланди.
Ушбу ғалабадан сўнг, Компани бошқарувидаги жамоа 41 очко билан Бундеслига жадвалида яққол карвонбоши бўлиб олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг