«Барселона» йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди
Кеча, 11 апрель куни футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 31-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган ўйинда «Барселона» жамоаси ўз майдонида «Эспаньол»ни қабул қилди.
Учрашув майдон эгаларининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувда ҳисоб 9-дақиқада Ферран Торрес томонидан очилди. 25-дақиқада Ферраннинг ўзи жамоасининг иккинчи голини киритди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида Пол Лозано ҳисобни биттага қисқартирди. 87-дақиқада Ламин Ямал, 89-дақиқада эса Маркус Рэшфорд «Барселона»нинг навбатдаги голларини киритишди.
Шу тариқа ўйин Ханс Флик бошчилигидаги жамоанинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалабадан сўнг, «кўк-анорранглилар» 79 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини мустаҳкамлаб олишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг