Барча давлат ОТМда супер-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилди

19:07 02 Сентябр 2022 Жамият
1068 0

Фото: Архив сурат

Хабарингиз бор, 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари оширилмади.

2022/2023 ўқув йили учун барча давлат ОТМ бакалавриат таълим йўналишлари бўйича базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб, фақат табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтириб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Йўналишлар кесимидаги табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари билан жадвал орқали танишишингиз мумкин.

Шунингдек, тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби билан бу ерда танишинг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер