Баракали бозор – фаровон турмуш асоси

15:57 16 Июнь 2025 Жамият
387 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда бозорларнинг алоҳида ўрни бор. Шаҳрихон тумани деҳқон бозорида 150 нафар тадбиркор томонидан харидорларга сифатли хизмат кўрсатиб келинмоқда. Бу масканда деҳқонларга ҳам қулай шароит яратилган.

— Томорқамда бодринг, помидор, бақлажон етиштираман, — дейди Сегазақум маҳалласида яшовчи Обиджон Абдуллажонов. — Рўзғордан ортганини бозорда сотаман. Бунинг учун деҳқонларга ажратилган павильондан фойдаланаман. Бу ерда йилнинг тўрт фаслида, ҳар қандай об-ҳаво шароитида савдо қилиш мумкин.

Ушбу бозорда деҳқонлар ва томорқачилар учун «Даладан бозоргача» номли савдо расталари ҳам ташкил этилди. Унда сархил мева-сабзавотлардан тортиб, чорва маҳсулотларигача харид қилиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер