Балиқчи туманида смарт-синфларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди

15:33 29 Октябр 2019 Жамият
1382 0

Кеча  Андижон вилояти Балиқчи туманидаги 39-умумтаълим мактабида смарт-синфларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ХТВ хабар берди.

Тадбирда халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, Россия давлатидан “Русская гуманитарная миссия” нодавлат нотижорат жамғармаси раиси А.Полковников бир гуруҳ ходимлари билан ҳамда “Шарқ аёли” жамғармаси раиси С.Турсунбаева иштирок этди.

Тадбир доирасида иштирокчиларга таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари, янги таълим лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистон - Россия давлатларининг ҳамкорлик дастури бўйича иккита синф хонаси учун ўқув жиҳозлари, кўргазмали қуроллар ҳамда мультимедиа воситалари келтирилди.

“CledLingvo” таълим компаниясининг халқаро ҳамкорлик бўйича директори О.Волков хорижий тилларни ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган лойиҳасини тақдим қилди. Рус тили дарсликлари муаллифи Ю.Мусурманова интернетдан керакли маълумотларни олиш ҳамда “сlassroom” номли виртуал кабинет ҳақида ахборот берди.

Мазкур тадбирда бошланғич синф ўқитувчиси Г.Каримова ҳамда рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ф.Алимова томонидан “Ақлли” электрон доскалар ёрдамида очиқ дарслар ўтилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер