Бахтиёр Саидов Қатар элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди
Фото: Tашқи ишлар вазирлиги
Жорий йилнинг 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Қатар Давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди.
Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонларнинг БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Қатарнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига кўмаклашиш ва унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланди.
Олий ва юқори даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг