Бахтиёр Саидов Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

19:02 01 Март 2026 Сиёсат
556 0

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Суҳбатимиз чоғида минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашдик. Ўзбекистон Республикаси Президентининг самимий қўллаб-қувватловини етказдик», — дейди Саидов.

Шунингдек, мулоқот давомида суверенитет ва ҳудудий яхлитликка ҳурмат, шунингдек барча масалаларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларига содиқлик алоҳида қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер