Бахмал туманида экстремал тоғ туризми бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди
Фото: “Халқ сўзи”
Жиззах вилояти Бахмал туманининг Жўм-Жўм қишлоғида экстремал тоғ туризми бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати якунланди.

— Уч кун давом этган мусобақада 24 жамоадан 250 нафардан зиёд хорижий ва маҳаллий спортчилар иштирок этишди, — дейди Жиззах вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси халқаро алоқалар ва маркетинг бўлими бошлиғи Дилором Холмурзаева. — Мусобақа қатнашчилари тўрт йўналиш бўйича: пиёдалар масофаси, яккалик, жуфтлик (эстафета), аралаш ва жамоа ҳолда ўзаро баҳслашдилар.

Мусобақада умумжамоа ҳисобида россиялик спортчилар 40 та медаль билан 1-ўринни, юртимиз жамоаси 37 та медаль билан 2-ўринни ва Қозоғистон Республикаси жамоаси 17 та медаль билан 3-ўринни эгаллашди.
Ғолиб ва совриндорларга диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Толибжон ЭРГАШEВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг