Байрам ярмаркасида отишма. Қурбонлар бор
Фото: Комсомольская правда
Франциянинг Страсбург шаҳрида Рождество ярмаркасида отишма уюштирилди. Оқибатда уч киши ҳаётдан кўз юмди, 12 киши жароҳатланди.
Бу ҳақда ТАСС Франция ИИВ раҳбари Кристоф Кастанер маълумотларига асосланиб хабар берди. Ўқ узган жиноятчини ушлаш учун 350 нафар полициячи, иккита вертолёт, шунингдек, “Сантинель” аксилтеррор операцияси аскарлари жалб этилди. Ўз навбатида, мамлакат ҳукумати аксилтеррор тадбирларини кучайтирган. Кастанернинг айтишича, қотил ушланган ва у 29 ёшда бўлиб, қидирувдаги жиноятчи эканлиги аниқланган. Полиция операцияси чоғида шаҳарда транспорт ҳаракати тўхтатилган. Аҳолига уйларини тарк этмаслик ва маҳаллий ҳокимият расмийлари тавсияларига қулоқ солиш айтилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг