Байден АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш тўғрисидаги қарордан пушаймон эмас

03:38 11 Август 2021 Дунё
1170 0

Фото: AP

АҚШ президенти Жо Байден АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш тўғрисидаги қарордан афсусда эмаслигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, маҳаллий хавфсизлик кучлари ўз ватани учун курашиши керак.

«АҚШ ўз мажбуриятларини бажаришда давом этади ва ҳаводан қўллаб-қувватлайди», деган у Оқ уйда журналистларнинг саволларига жавобан.

Жорий йилнинг 14 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден Америка Қўшма Штатлари Афғонистондаги миссиясини якунлаганини ва 1 майдан қўшинларини мамлакатдан олиб чиқа бошлашини маълум қилган эди. 

2020 йилда АҚШ ва «Толибон» ҳаракати ўртасида 18 йилдан ортиқ давом этган урушдан сўнг биринчи марта тинчлик битими имзоланди ва унга кўра АҚШ қўшинлари 1 майдан Афғонистонни тарк этишни бошлаши керак эди. 

Афғонистондаги вазият, айниқса, АҚШ ва НАТО жорий йилнинг 1 май куни Афғонистон ҳудудларидан ўз қўшинларини расмий равишда олиб чиқишни бошлаганидан сўнг кескинлашди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер