Азиз Абдуҳакимов Синдзо Абе хотирасига ҳурмат бажо айлади

10:49 12 Июль 2022 Сиёсат
1382 0

Бош вазир ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб, Синдзо Абе хотирасига ҳурмат бажо айлади.

Қайд этиш жоизки, Синдзо Абе Япония тарихида энг узоқ муддат Бош вазир лавозимида фаолият юритган ва мамлакат ривожига улкан ҳисса қўшган сиёсий арбоб бўлган. Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкам пойдеворга эга бўлишда ҳам марҳумнинг хизматлари каттадир.

Куни кеча 67 ёшида бу дунёни тарк этган Синдзо Абенинг вафоти муносабати билан бутун дунёдан ҳамдардлик билдирилмоқда. Синдзо Абе Япония ва, умуман, жаҳон тарихида етук сиёсий арбоб ҳамда адолатли раҳбар сифатида муҳрланиб қолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер