«Azal» авиакомпанияси Бокудан Урганчга парвозларни бошлади
2023 йил 28 январь куни маҳаллий вақт билан соат 22:33 да Озарбайжоннинг «Azal» авиакомпаниясининг самолёти Урганчга келиб қўнди.
Боку — Урганч — Боку янги парвоз йўналишини очган бортида 99 нафар йўловчиси бўлган Airbus А319 самолёти анъанага кўра тантанали равишда кутиб олинди. Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Урганч Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги тўртинчи шаҳар бўлди. Бокудан Тошкентга рейслар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилади. Бокудан Самарқандга — сешанба ва пайшанба кунлари. Бокудан Фарғонага — пайшанба кунлари.
1992 йилда ташкил этилган Озарбайжон ҳаво йўллари (Azal) авиакомпанияси йирик авиаташувчи бўлиб, Boeing ва Airbus самолётларининг замонавий паркига эга бўлган МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятидаги етакчилардан бири ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг